Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ҳаёти фильмларида акс этган режиссёр

16.05.2018
15 марта ўқилди
Ҳаёти фильмларида акс этган режиссёр

Уруш йиллари. Тақдир тақозоси билан ёш Шуҳратнинг оиласи Қўқондан Қашқадарёнинг Муборак туманига кўчиб келади. Буни қарангки, болакай 11 ёшида отасидан етим қолади. Шу кундан бошлаб, у тирикчилик важида подачилик қилади, бозорда арава тортади.

Кунларнинг бирида совхозга фронтдан бир эшелон ярадорлар келади. Шуҳрат уларга сут, қатиқ таший бошлайди. Бир куни ҳамшира аёл уни тўхтатиб, ярадорларнинг кўнглини кўтариш мақсадида пьеса қўйилаётганини, эркаклар йўқлиги сабаб Шуҳратдан ярадор аскар образини ўйнаб беришни илтимос қилади. Бир неча кунлик тайёргарликдан сўнг пьеса томошабинларга намойиш этилади. Шуҳрат ўз ролига шунчалик берилиб кетадики, ярадор аскарлардан бири алам устида унинг бошига қўлтиқ таёғи билан туширади. Чунки ҳали соғайиб, уйга қайтиш умидида юрган аскар унинг ижросидан қаттиқ изтиробга тушган эди...

Ушбу воқеа буюк режиссёр Шуҳрат Аббосов ҳаётидан бир парча бўлиб, бу кейинчалик унинг машҳур “Катта урушдаги кичик одам” фильмида ўз ифодасини топган. Қолаверса, режиссёр ушбу хотирани санъат йўлини танлашига туртки бўлган воқеа сифатида ҳам ёдга олади.

Москвада ўқиб юрган кезлари Шуҳрат Аббосов америкалик ёзувчи Уильям Сарояннинг асари асосида “Филиппинлик ва маст” номли фильмни суратга олади. Кўп ўтмай, Москвага ташриф буюрган ёзувчи ушбу фильмни томоша қилади ва “Известия” газетаси орқали ўша вақтда Тошкентда ишлаб юрган Шуҳрат Аббосовга очиқ хат йўллайди. Хатнинг мазмуни эса қуйидагича эди:

“Ҳурматли жаноб Аббосов, сиз бугун ушбу қисқа фильмингиз билан менинг Голливуддаги дўстларимнинг сўқир кўзларини очиб бердингиз. Уильям Сароянь асарлари киноматографияга мос эканлигини исботладингиз”.

Мана шу жумлалардан Шуҳрат Аббосов ижодининг илк йилларидаёқ, омма эътиборига тушганини англаш мумкин.

Шунингдек, таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов ҳам “Туркистон халқларининг маданий тарихида муҳим ўрин тутган кино санъати XX асрнинг иккинчи ярмидагина тўла шаклланиб улгурди. Лекин шунга қарамай, бизда жаҳон киноси даражасидаги классиклар пайдо бўлди. Бунинг ёрқин мисоли сифатида ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосовни тилга олиш мумкин”, – дея режиссёрнинг ижодини эътироф этган.

– Отам раҳматли ўз касбини жону дилидан севарди, – дейди унинг ўғли, режиссёр Нозим Аббосов. – Бир гапни доим шогирдларига уқтириб келган: “режиссёрликка ўқитиб бўлмайди. Қачонки инсоннинг ўзи уққан бўлса, шунда ундан режиссёр чиқиши мумкин. Режиссёр ижодни, ижод жараёнини севиши керак. Барча қийинчиликлардан қўрқмасдан, ўша жараёнга кириб келиши керак. Виждонини, бутун вужудини мана шу жараёнга бағишлаши лозим. Яна кино санъатига моддий манфаатни аралаштириб бўлмайди. Бундай ҳолда у ишлаган фильм кўнгилдагидек чиқмайди”. Бу ўгитларни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида ҳеч қачон унутмайман.

Ўзбекистон халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени ва “Шуҳрат” медали соҳиби Шуҳрат Аббосов суратга олган фильмларнинг кўпчилиги ўзбек кино санъатининг олтин хазинасидан муносиб ўрин олди, миллий кино санъатимизни жаҳонга танитди. Унинг фильмлари, кино қаҳрамонлари, уларнинг гап-сўзлари онгу шууримизга шу даражада сингиб кетганки, инсон қайси ёшда бўлишидан қатъий назар бир кўришдаёқ, эшитгандаёқ хотирасида муҳрланади.

Теглар:#2018/19

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Антибиотиклар  вирусли касалликларда акс таъсир кўрсатади(ми?)Тиббий сабоқлар

Антибиотиклар вирусли касалликларда акс таъсир кўрсатади(ми?)

Инсон дардга чалинганида, хасталикдан тезроқ соғайиб, оёққа туришни, оғриқлардан зудлик билан халос бўлишни истайди. Шундай вазиятда аксарият ўзбошимчалик билан антибиотикларни қўл

15.09.2023274
Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?Саломатлик

Она сутининг бола ҳаётида аҳамияти қанчалик муҳим?

Пойтахтимизда сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташаббуси билан “Она сути билан озиқлантириш бўйича ахборот бериш салоҳиятини кучайтириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Қор

26.07.2024271
Инсон ҳаётига таҳдид соладиган хасталикТиббий сабоқлар

Инсон ҳаётига таҳдид соладиган хасталик

Она ва бола саломатлиги соғлом жамиятни яратишда муҳим ўрин тутади. Бу, аввало, оиланинг мустаҳкам бўлиши ва она-боланинг саломатлиги билан боғлиқдир. Афсуски, ҳозирги пайтда, ҳаёт

04.12.2023219
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.2024104