Savol bering, javob beramiz (2013-31)

Ҳозирда болалар таглик (памперс)лари гўдаклар учун кенг қўлланилмоқда.

Бу тагликларни ўғил болаларда кўп қўллаш уларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади, де­йишади. Шу тўғрими?

Шаҳноза ҚУДРАТОВА,

Олмалиқ шаҳри

Дарҳақиқат, бу тагликлар гигиеник тозалиги, иссиқни муқобил ушлаши билан, айниқса, қиз болалар учун жуда қулай. Аммо ўғил бола ва қизалоқлар жинсий тарбиясида бир-биридан фарқланувчи ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Масалан, ривожланиш жараёнида ўғил болаларнинг жинсий аъзоларини ўта иссиқ тутиш зарарлидир. Ўғил болада ёрғоқ ичидаги ҳарорат тана ҳарорати 360С-36,50С дан 1-1,50С гача паст, яъни 350С-35,50С бўлади. Айнан шу паст ҳарорат моякларнинг яхши ривожланишига етарлича имкон беради. Ҳаво ўтказмайдиган ҳар қандай тагликлар эса ёрғоқнинг қизиб кетишига олиб келиб, ўғил болалар жинсий ривожига салбий таъсир этиши боис хатарли ҳисобланади. Шу боис тагликларни иссиқ кунларда ўғил болаларда қўлламаслик тавсия этилади. Умуман болага қўйилган тагликларни тез-тез алмаштириб туриш лозим.

Шоира ҚОСИМОВА,

Педиатр

Яна ўқинг:  Ёши улуғ кишиларга овқатланиш бўйича алоҳида тавсиялар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: