Фарғонада 189 та ижтимоий дорихона иш бошлади
Фарғона вилояти туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари қошидаги қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари қошида 189 та ижтимоий дорихона иш бошлади.
“Дори-дармон” акциядорлик компанияси тармоғидаги мазкур ижтимоий дорихоналар 300 номдаги арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминланди.