Херардо Мартино: Салом, «Барселона»!

Каталониянинг «Барселона» клуби расмий сайти «Ньюэллс Олд Бойз» клуб собиқ аргентиналик бош мураббийи Херардо Мартино жамоа бош мураббий этиб тайинланишини расман маълум қилди.

Маълумки, собиқ бош мураббий Тито Виланова касали туфайли истеъфога чиққач, 50 ёшли мураббий Херардо Мартино яқин вақт­лар ичида «Барселона»га етиб келади ва клуб билан 2 йиллик шартнома имзолайди.

«Менга Мартино жудаям ёқади. У жуда яхши мутахассис. Унинг бошқарувидаги барча жамоалар яхши ўйин кўрсатишади. У ўйинни яхши ташкил қилади ва футболчилар орасида ҳурматга эга», – дея таъкидлади клуб ҳужумчиси Леонел Месси. – жамоани Мартино бошқариши мен учун кутилмаган сюрприз бўлди».

Феруза ҚОБИЛОВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  САФАР: ИККИ ОДИМ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: