Самбочиларимиз шоҳсупага кўтарилди
Россия пойтахти Москва шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида самбо бўйича халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 1 кумуш ва 4 бронза медалга эга бўлди.
Турнирда вазни 90 килограмгача бўлган ҳамюртимиз Илҳомжон Носиров жанговар самбо бўйича ўтган беллашувларнинг финалига қадар барча жангларда ғалаба қозониб, кумуш медалга эга бўлган бўлса, ушбу йўналишда Улуғбек Ҳакимов бронза медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, турнирда М. Шукуров, А. Раҳматуллаев ва аёллар ўртасида Н. Гулова терма жамоамиз бронза медаль келтирди.