

Россиянинг Қозон шаҳрида ўтаётган XXVII Жаҳон универсиадасида оғир атлетикачимиз Руслан Нуриддинов иккинчи марта рекорд ўрнатди.
Оғир атлетика бўйича 105 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда йигирмага яқин мамлакат вакиллари куч синашди. Спортнинг ушбу тури бўйича жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони Руслан Нуриддинов ўзбек ёшлари дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини яна бир карра намойиш қилди.
Моҳир спортчимиз штангани даст кўтаришда энг юқори – 190 килограмм натижа қайд этиб, аввалги рекорд кўрсаткичини етти килограммга оширди. Штангани силтаб кўтаришда 222 килограмм оғирликни бўйсундира олган ҳамюртимиз иккикураш бўйича 412 килограмм натижа билан аввалги рекордни яна 12 килограммга оширди. Олтин медаллар учун курашдаги асосий рақобатчилари – россиялик Андрей Деманов ва жаҳон рекордчиси Давид Беджанянни ортда қолдирган ўзбек полвони Жаҳон универсиадаси чемпиони бўлди.
Самбо бўйича 90 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда қатнашган Суҳроб Остонаев терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронза медални келтирди. У украиналик Андрей Хордиенко, исроиллик Борис Кибрик, франциялик Валентин Жордан устидан қозонган ғалабаси эвазига шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Спорт6 та жаҳон рекорди янгиланди
Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) д
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
