Умуртқа поғонаси операцияси учун бебаҳо робот-жарроҳ
Берн университети ва Швейцария электроника ва микротехнология маркази тадқиқотчилари умуртқа поғонасида операция қилиш учун юқори аниқликда ишлайдиган робот-хирургни яратишди.
Роботлаштирилган “дрель” юқори сезгир датчиклар билан жиҳозланган. Улар умуртқа поғонасининг (электромиографик (ЭМГ) нейромониторинг) реал вақт режимида аниқ жойларини аниқлаш имконини беради ва натижада тўқималарни шикастлантирмай хавфсиз ва аниқ равишда умуртқа поғонасига ўрнатилади. Бундан ташқари шифокорлар реал вақт режимида бутун операция жараёнини кузатиш ва назорат қилиш имконига эга бўлишади.
– Хирургик робот максимал аниқлик билан ҳаракат қилади. Кесилиш ва шикастланиш хавфи амалда нолга тенг, – дейди лойиҳа раҳбарларидан бири нейрохирург Андреас Раабе. – Биз буни спинал хирургия келажаги сифатида кўрмоқдамиз.