Анестезия инсон учун зарарли(ми?)
Австралиялик олимлар анестезияда қўлланиладиган моддаларнинг инсон онгига таъсир этиш механизмини ўрганиш устида кўп йиллик изланишлар олиб борди.
Яқинда маълум бўлишича, анестезия воситалари туркумига кирувчи моддалар ухлатувчи таъсиридан ташқари, мия ҳужайраларининг ўзаро боғланишига тўсқинлик қилади. Яъни, кучли уйқу чақирувчи восита синтаксин 1А оқсили ҳаракатланишини чеклайди ёки бутунлай тўхтатиб қўяди. Натижада асаб ҳужайралари ўртасидаги боғланиш узилади. Шунинг учун ҳам бундай “тиббий уйқу” вақтида инсон атрофидаги ҳодисаларни яхши эшитади ва кўради. Бироқ, миянинг турли қисмлари ўзаро боғлиқликда ишламаганлиги сабабли қабул қилаётган ахборотларни англаб етмайди.
Бундан ташқари анестезиянинг тиббиёт ходимларини ташвишлантирадиган яна бир муҳим жиҳати инсон хотирасини ўчириб, қайта ёзади. Яъни, миянинг айрим қисмларини ишлашдан тўхташи сабабли информация узатилиши тўхтайди ва ўз-ўзидан хотиранинг ўчишига сабаб бўлади. Наркоздан кейинги хотиранинг қисман йўқолишини бундай ҳолатнинг қолдиқ қисми сифатида кузатиш мумкин. Инсон организмига салбий таъсир этувчи бу каби дори воситаларидан бири пропофол эканлиги қайд этилмоқда.