Коллеж ва олий таълим муассасалари ҳамкорлиги ўқувчилар билимини мустаҳкамлашга хизмат қилади
Пойтахтимиздаги 2-Республика тиббиёт коллежида Тошкент фармацевтика институти ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди.
Унда олийгоҳ профессор-ўқитувчилари коллеж устозлари ва ўқувчиларига ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича маърузалар ўқиди. Долзарб мавзулардаги тақдимотлар ўқувчи ёшлар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Маърузалар сўнггида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Гулноза ЗИЯЕВА,
II Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси