“Алпомиш” компьютер ўйини яратилди

Тошкентда ёшлар ўртасида дастурий таъминот ишланмаси бўйича Best Soft Challenge – 2017 анъанавий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги Инха университети, BePro дастурчилар маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ушбу анъанавий танлов дастурий таъминот ишланмалари билан шуғулланувчи ёш истеъдодларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ўтказилмоқда.

Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан ташриф буюрган ва финалга йўлланма олган ёш дастурчилар бир неча кун давомида мустақил ва видеоконференцалоқа шаклида ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказди. Ҳайъат аъзолари лойиҳаларни атрофлича ўрганиб, ҳар бир номинация бўйича энг яхши ишларни саралаб олди.

Жорий йилда Best Soft Challengе – 2017 танловининг томошабинлар эътирофи соврини “Алпомиш” қадимий ўзбек халқ достони асосида компьютер ўйини яратган 12–13 ёшли қизлар жамоасига берилди. Ушбу жамоа қизлари сўнгги икки йилда Тошкентдаги Инха университетининг болалар учун мўлжалланган Codecraft дастурчилар курсида таҳсил олиб келмоқда.

Яна ўқинг:  Аёл омон бўлса, оила чароғон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: