Дўлана

Ўлкамизда дўлананинг уч тури истеъмол қилинади. Фармацевтика саноатида асосан қизил, сариқ рангли дўланадан фойдаланилади. Унинг мевалари турига қараб қизил, сариқ ва қора рангли бўлади. Бу дарахтнинг барги, гуллари ва мевалари шифобахшдир.

Унинг бир ҳовучи истеъмол қилинса, кун бўйи кишини нафақат ташналик, балки очликдан ҳам асрайди. У инсонга яхши кайфият, бардамлик ва қувват бахш этади. Шу боисдан бўлса керак, дўланани лотин тилида “гратас” (кучли) деб атайдилар.

Мева таркибида 20 фоиз қанд, 8 фоиз ёғ, флавоноидлар, холин, ацетилхолин, ошловчи моддалар, каротин, С витамини, органик кислоталар каби моддалар мавжуд. Ўзбекистон шароитида ўсадиган дўлананинг баъзи турларида В1, В2, РР, С, Е витаминлари борлиги аниқланган.

Кўпгина халқлар халқ табобатида дўлана ич кетиш, толиқиш, ақлий ҳорғинлик, уйқусизлик ва асабийлашганда қўлланилади. Шунингдек, бу мева юрак оғриганда, климакс даврида, ревматизм асоратидан пайдо бўлган ревмокардитда, атеросклерозда, қон босими ошганда, бош айланиши, йўталда ҳам истеъмол қилинади. Ҳозирда фармацевтика саноатида дўлана гулларидан тайёрланган тиндирма ва турли бошқа гиёҳлар билан бирга тайёрланган дори воситалари атеросклероз, невроз, асаб тизими ва юрак қон томир касалликларида кенг фойдаланилмоқда.

Эслатма: Дўланани оч қоринга истеъмол қилмаслик керак. Чунки, у ичакни сиқиб, кишини қайт қилдиради. Бу мевани истеъмол қилгандан кейин устидан совуқ сув ичиш мумкин эмас. Акс ҳолда у меъда-ичаклар санчиғига сабаб бўлишини унутманг. Шунингдек, уни ортиқча истеъмол қилиш буйракка зарарлидир. Яна меъда-ичакни заифлаштириб, қуланж (колит) хасталиги, кўнгил айниши, қайт қилишни пайдо қилади.

Меванинг қайнатма, дамлама, қиём ва ундан тайёрланган дори воситалари билан даволаниш фақат шифокор маслаҳати билан ва унинг назорати остида қўлланиши лозим.

Фазилат Саъдуллаева,

1-Республика тиббиёт коллежи катта ўқитувчиси

Яна ўқинг:  30 ДАҚИҚАЛИК ТАОМ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: