Товуқ гўштидан “Цезар” салати
Зарур масаллиқлар: 200 гр товуқ гўшти, 1 дона помидор, 50 гр пармесан пишлоғи, 1 боғ салат барги, 50 гр тўғраб қотирилган нон, таъбга кўра соя соуси.
Салатни хушхўр қилиш учун: 100 гр зайтун ёғи, 2 дона тухум, 1 дона лимон, 2 чой қошиғида хантал, 2 дона саримсоқ бўлаги, таъбга кўра туз.
Тайёрланиши: қайнатиб олинган тухум сариғи оқидан ажратиб олинади. Саримсоқ доначалари майда қиғичдан чиқариб олиниб, у тухум сариғи, хантал, туз ва 3 ош қошиқ лимон шарбати билан аралаштирилади. Сўнгра бироз зайтун ёғи солиниб, 15 дақиқа тиндирилади. Бу биз тайёрламоқчи бўлган ”Цезар” салатини хуштаъм қилувчи восита саналади.
Унгача товуқ гўшти тузли сувда бир марта қайнатиб олинади. Совутиб олингач самонча шаклда тўғралади ва унга қалампир, соя соуси аралаштирилиб зайтун ёғида қизартириб олинади.
Йирик қилиб тўғралган салат барги, помидор, қайнатиб олинган тухум оқи, қовурилган товуқ гўшти ва қирғичдан ўтказилган пишлоқ яхшилаб аралаштирилади. Унинг устидан салатни хуштам қилувчи, олдиндан тайёрлаб қўйилган соус аралаштирилади. Қотирилган нон бўлакчалари салат тайёр ҳолга келгачгина аралаштирилади.
Салатни безаш: бодринг ва помидор ёрдамида ўзингизга ёққан бир шакл ясаб, унинг ичига тайёр салатни солишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!
ХуршидаБону