Хитой сиёҳи саратон ҳужайрасини нобуд қилади
Фудань ва Шанхай университетлари олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар, хитойлик ҳаттотлар минг йиллар давомида фойдаланиб келган “Hu-Kaiwen” сиёҳи саратон ҳужайраларини нобуд қилиши мумкинлигидан далолат бермоқда, деб ёзади “The Deccan Chronicle” нашри.
Сиёҳ билан даволашда фототермик терапия усулидан фойдаланилади. Яъни, бу модда наноўлчамда саратон ҳужайрасига киритилади ва у тўпланиб, маълум миқдоргача етказилади. Сўнг лазер ёрдамида ушбу киритилган модда қиздирилади. натижада эса зарарли ҳужайра нобуд бўлади. Сиёҳ лазер ёрдамида қиздирилганда 55 даражага кўтарилган. Бу қўлланилиши мумкин бўлган бошқа наномоддалар кўрсаткичидан анча юқори.
Фототермик даволаш усулида бошқа наномоддалардан фойдаланиш ҳам мумкин. Бироқ, улар заҳарли, қиммат ёки ажратиб олиниши мураккаблиги билан қийинчилик туғдиради. Шунингдек, айни вақтда “Hu – Kaiwen” сиёҳидан хавфли ўсмаларни даволашда қўллаш учун сичқонларда тажриба ўтказилмоқда.