Олхўри – меваларнинг зўри

Олхўри шарбати калийга бойлиги боис, шишларни қайтаради. Таркибида витаминлар ва минераллар кўплиги жиҳатидан бошқа мевалар шарбатига қараганда олдинги ўринда туради.

Мазкур шарбат бета-каротин ва А витаминига жуда бой. Яна унинг таркибида С, Е, РР, В гуруҳига мансуб витаминлар, шунингдек, макроэлементлар – темир, рух, йод, марганец, хром, фтор, кремний, кобальт, никель мавжуд. 100 гр. олхўри шарбатида 770 ккал мавжуд. Шунингдек, унда енгил ҳазм бўладиган қанд, органик кислота, дағал толали тўқима (клетчатка), фойдали углеводлар, ўсимлик оқсили ва кам миқдорда ёғ учрайди.

Агар ичагингиз “нозик” бўлса, уни оч қоринга ичиш мақсадга мувофиқ. Шунда баъзи сурги гиёҳшарбатларга ўхшаб уни оғритмайди. Бу шарбат яхшигина пешоб ҳайдовчи бўлгани учун гипертонияда, сафро ҳайдовчи сифатида ўт қопи касалликларида ичиш яхши самара беради. Олхўри шарбати организмдаги ортиқча холестеринни ичакдан қонга сўрилишига йўл қўймайди. Уни ташқарига чиқариб юборади. Семизликни олдини олишда яхши самара беради. Бироқ, ҳаддан ортиқ семизликда наф бермайди. Юқори қон босими, буйрак касалликларида организмдаги ортиқча туз ва ёғларни эритиб юборади, шишларни қайтаради. Олхўри шарбати (айниқса, унинг тўқ ранглиси)таркибида фитонцид кўплиги сабабли меъда-ичак йўллари ва оғиз бўшлиғини инфекциядан тозалайди.

Шарбат таркибидаги темир, С витамини ва органик кислота камқонликни даволашда муҳим хусусиятга эга. Организмни тозалаш учун оч қоринга 1 стакан олхўри шарбати ичишни тавсия қилинади. У нафақат “ёмон” холестеринда, балки нурланиш, канцероген ва оғир металлар асоратидан халос этади. Шарбатдаги Н витамини эса қон қуюлишини олдини олиб, томирларни соғломлаштиради. Витамин РР ўз навбатида қон томир деворларини мустаҳкамлайди. Шарбат таркиби В витаминига бойлиги уни мунтазам ичиб юрган кишининг асаб тизими ишини меъёрлаштиради ва бошқа тана аъзолари фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Васила ПЎЛАТОВА тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни сотиш таъқиқланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: