Ҳаво ҳарорати 30 сентябрь ҳамда 1 октябрь кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши кутилмоқда
28-30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Поволжье орқали Европанинг Россия қисмида (Москва вилоятида) ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
28-30 сентябрь кунлари Республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва шамол тезлигининг (55-75 км/соат) сониясига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.
28-29 сентябрь кунлари Ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиқ, 30 сентябрь ҳамда 1 октябрь кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши кутилмоқда.
28-30 сентябрь кунлари Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарномаси