Диққат! Танлов!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди “Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда фуқаролар эркинликларини, қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда ижтимоий шерикликдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантлари ажратиш учун қўшимча танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

1.”Мустақиллик, энг аввало – ҳуқуқдир”, “Адолат – қонун устуворлигида”, “Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда” шиорлари остида қонун ҳужжатларининг ижроси устидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини ўрнатиш;

  1. Давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

3.”Давлат органлари халқ хизматида” шиори остида жамиятда ҳуқуқий маданиятни ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтиришга, қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик туйғусини кучайтиришга кўмаклашиш;

  1. Ҳаракатлар стратегиясининг аниқ натижаларини ҳамда либераллаштириш жараёнларини кенг ёритишга қаратилган материалларни тайёрлаш ва чоп этиш.
  2. Ёшлар ва аёлларнинг, ногирон ҳамда кекса ёшдаги шахсларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган қўшма режаларни ва дастурларни амалга ошириш;
  3. Жамиятда ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда маҳаллалар ободлигини таъминлаш;
  4. Қишлоқ туманларида янги иш ўринларини ташкил этишда, ижтимоий ва маиший инфратузулмани яратишда, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришда фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
  5. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ногирон болалар дунёга келишининг олдини олишни кучайтириш;
  6. Кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш устидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмини ва инновацион усулларини жорий этиш;
  7. Соғлиқни сақлаш муассасаларида жамоатчилик назоратини шакллантириш, замонавий техника ва технологиялардан фойдаланган ҳолда уларнинг фаолияти сифатини тубдан яхшилашга кўмаклашиш;
  8. Оилада соғлом муҳитни юксалтириш, аждодларимиз маънавий-ахлоқий меросини тарғиб қилиш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, қайнона ва келин муносабатларини мастаҳкамлаш;
  9. Салбий хулқ-атворга мойил бўлган ёшлар ва хотин-қизларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини ижобий томонга шакллантириш профилактикасини ҳамда жамиятга мослашишини кучайтиришда ННТ, ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим ва тиббиёт муассасаларининг ижтимоий шериклигини юксалтириш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. www. fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
Яна ўқинг:  Эзгу интилишлар саодати

6.3,4 ва 5-бандларда кўрсатилган ҳужжатлар раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

  1. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2017 йил 12 сентябрдан 12 октябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон почтаси” орқали “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” номига юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43 уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www. fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар:

(0-371) 239-26-76,239-26-64.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: