Қандай қилиб бўйинни соғлом сақлаш мумкин?

Охирги йилларда биз ўзимиз билан ҳар жойда телефонларни олиб юрамиз ва кўп вақтимизни смартфон экрани қаршисида ўтказамиз. Олимлар ва шифокорлар гаджетлардан фойдаланувчилар эртароқ қарийди деб хавотирга тушмоқда.

Бош ҳаракати ва уни қайириш билан боғлиқ бўлган оғирликнинг ҳаммаси бўйинга тушади. Бу мақоладан сиз қандай қилиб бўйин учун хавфларни камайтириш ҳақида билиб оласиз.

Бошланишида — соғлом бўйин учун энг оддий тест ўтказамиз, бунинг учун эса телефон керак бўлади. Телефонни навбати билан елкаларингиз ёрдамида тутиб туришга ҳаракат қилинг. Агар сиз бир елкада буни қилиш осон, бошқасида эса — ноқулайлигини бирдан сезиб қолсангиз, бу бўйин қисми фаолияти бузилганлигининг биринчи белгиси ва шифокор-остеопатга кўриниш учун сабаб ҳисобланади.

Агар бундай муаммо ўз вақтида аниқланса, гавданинг ўзгарган ҳолатини осон шакллантириш мумкин.

Бошни эгиб бўйинни буриш орқали унинг айнан қайси қисми оғриши ёки қотиб қолишини билиш муҳим. Кўкрак қафаси ичидаги зўриқиш ҳам бўйин мушакларида, бўйиннинг пастки қисмида акс этади.

Доимий равишда мобил телефони билан ишлайдиганлар қўллари билан эмас, балки мосламадан фойдаланишлари зарур.

Агар телефон орқали суҳбатлар бир кунда иш вақтининг 20-30%ини ташкил қилса, уларни қулай ҳолатда ўтказишнинг жуда катта фойдаси бор.

Телефон орқали кескин ва узоқ суҳбатлардан кейин қон айланишини тиклашга оддий нафас олиш машқлари ҳам ёрдам беради.

Бизнинг соғлиғимиз ўзимизнинг қўлимизда. Кейин узоқ муддатли даволаниш ёки фавқулодда чораларга югуришдан кўра одатларимизни ўз вақтида қулайлаштириш анча осонроқ.

Манба: “Daryo.uz”

Яна ўқинг:  Мунтазам ҳаракатнинг самарали фойдаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: