Янги препарат 1-турдаги диабетдан азият чекувчиларга ёрдам беради
Колорадо университети ходимлари ўтказган клиник тадқиқотлар сотаглифлозин препарати 1-турдаги диабет касаллигига йўлиққан одамларда глюкоза миқдорини бошқариши ва инсулин (қорин ости безида ишлаб чиқариладиган ва қонда қанд моддасининг кўпайишига тўсқинлик қиладиган гормон)га бўлган эҳтиёжни камайтиришини кўрсатди.
Клиник тажрибаларда 1402 нафар одам қатнашди. Ордан 24 ҳафта ўтгандан сўнг янги препарат орқали муолажа қилинган беморларнинг глюкоза назоратида клиник ва статистик ўзгаришлар кузатилди. Шунингдек, сотаглифлозин дорисини қабул қилган иштирокчиларда артерия босими ҳамда вазн сезиларлича камайгани маълум бўлди. Олимлар янги препарат инсулин ўрнини боса олмаслигини таъкидламоқда. Ушбу ёрдамчи дори фақат инсулин ёрдамида глюкоза миқдорини назорат қилишга қийналувчи беморларга мўлжалланган.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.