Мутахассислар фикри: чекишни ташлаш учун югуриш билан шуғулланиш керак

10 ҳафтага мўлжалланган Run to Quit дастурида 2016 йили Канадада 178 нафар чекувчи рўйхатга олинди. Ушбу дастур югуриш (унинг туб мақсади беш километр югуришдан иборат), чекишдан тийилиш ёки очиқ ҳавода сайр қилиш бўйича маслаҳатларни, шунингдек мутахассисларнинг телефон орқали берадиган маслаҳатларини ўз ичига олади, деб хабар беради Deccan Chronicle нашри.

72 нафар кўнгилли охиригача дастурда қолишди. Иштирокчиларнинг 91 фоизи чекишни камайтирди. 37 нафар қатнашчи эса чекишни бутунлай ташлашга муваффақ бўлди. Бу углерод монооксидини текшириб кўриш орқали аниқланди. Улар орадан олти ой ўтгандан сўнг ҳам қайтиб чекмади. Дастурда қатнашиш давомида иштирокчилар организмидаги углерод монооксидининг ўртача даражаси уч ҳисса камайди. Бундан ташқари, дастур одамларнинг руҳий саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатди.

Илгарироқ олимлар чекиш руҳиятга салбий таъсир қилишини, масалан, ўзига ишончсизликни келтириб чиқаришини исботлаган эди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Болаларни саратон касаллигидан асранг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: