Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида: долзарб вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Депутатлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда фракция олдида турган долзарб вазифаларни кўриб чиқди.

Таъкидланганидек, мазкур фармон 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда муҳим қадам бўлди. Хусусан, унда давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг 6 асосий йўналиши белгилаб берилгани соҳа тараққиётига хизмат қилади. Маъмурий ислоҳотларнинг тизимли амалга оширилиши ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишга қодир бўлган, инновацион ривожланишнинг умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини яратишга асос бўлади.

Шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги ортади. Мамлакатимизда маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилиши “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу тамойилни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Депутатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва депутат назорати олиб борилиши бўйича фракциянинг асосий йўналишларини муҳокама қилди. Жумладан, хусусий тиббиёт муассасаларида ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий технологик усулларини кенг қўллаш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда узоқ муддатли лизинг хизматлари, кредит ажратиш ва молиявий ёрдам кўрсатишга оид ишларнинг талаб даражасида эмаслиги, мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш борасида самарали парламент ва депутатлик назорати олиб боришни кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

* * *

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ва унинг асосида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси”дан келиб чиқадиган партия ва унинг фракцияси аъзолари олдида турган муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Ижро этувчи ҳокимият фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасидаги амалиётни янги босқичга олиб чиқиш, ушбу жараёнларга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш аҳолининг ахборот олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади.

Яна ўқинг:  Мавзу, маҳорат ва таҳлил

– Мазкур фармонда белгиланган вазифалар моҳиятига кўра давлат ва жамият қурилишидаги янги саҳифани очиб берди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзМТДП фракцияси аъзоси Назир Собиров. – Концепцияда назарда тутилган чора-тадбирлар маҳаллий саноат ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш, мамлакатимиз ҳудудлари, шаҳар ва қишлоқларни ўзаро уйғун ривожлантириш, идоралараро ва идора мажмуаларининг ахборот тизимларини бирлаштирувчи миллий ахборот тизимлари ва миллий ахборот ресурсларини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш каби ишларни янги босқичга кўтаради.

Депутатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва депутатлар назоратини олиб бориш бўйича фракциянинг асосий йўналишлари тўғрисида ҳам фикр алмашди. Бу борада олиб борилаётган тизимли ишлар таҳлил этилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан ЎзМТДП фракциясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Нурилло Насриев,

ЎзА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: