Стресс бўлғуси оналарга қандай таъсир кўрсатади?

Лондон университети ва Чжэцзян университети олимлари кўплаб тадқиқотларни тизимли текшириб, метатаҳлил ўтказишди.

Мутахассислар психологик стрессдан азият чеккан ҳамда тушкунликка тушмаган аёлларда ҳомиланинг тушишига доир тадқиқотларга қизиқишган. «Ортодокс» тиббий портали шу ҳақидаги янгилиги билан бўлишди.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, ҳомила тушиш ҳолатлари ўтмишда юқори даражали психологик стрессни бошдан кечирган аёлларда 42 фоизга кўп кузатилган. Бу иштирокчилар травматик ҳодисаларни бошдан ўтказишган, иш ёки оилавий муносабатларда муаммолари бўлган ёхуд молиявий жиҳатдан қийналишган.

Маълум бўлишича, ҳомила тушиши хавфи ҳомиладорликка қадар юзага келган.

Мутахассислар натижаларга таъсир қилиши мумкин бўлган омилларни инобатга олишди. Олимлар бу борада шундай изоҳ беришди: маълумки, организмда стресс гормонларининг фаол ишлаб чиқарилиши натижасида инсон стресс ҳолатига тушади. Афтидан, бу гормонлар ҳомилани сақлаб қолишга жавобгар биокимёвий йўлларга таъсир кўрсатади.

Яна ўқинг:  Дунё ва саломатлик (2014/1)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: