Пиёда юриш кайфиятни яхшилайди

Олимлар фикрича, кайфиятни яхшилаш учун бир неча дақиқа сайр қилиш кифоя экан. Ўтказилган учта тадқиқотда текширув мақсадидан бехабар бўлган юзлаб талабалар иштирок этди.

Биринчи ва иккинчи тадқиқот қатнашчилари 12 дақиқа давомида бошқа одамлар билан талабалар шаҳарчаси бўйлаб сайр қилди ёки университет биноси бўйлаб ёлғиз ўзлари юрди. Уларнинг кайфияти яхшилангани маълум бўлди.

Учинчи тадқиқотда талабалар 10 дақиқа давомида галерея ҳақидаги видеони кўришди. Биринчи гуруҳдагилар ўтириб, иккинчиси турган ҳолда, учинчи гуруҳ эса югуриш гиламчасида юрган ҳолда томоша қилди. Тадқиқотчилар учинчи гуруҳ иштирокчиларида бошқаларга нисбатан кайфият кўтаринки бўлганини аниқлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қулупнайли музқаймоқ шўрва

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: