Сувдаги литий моддаси ақли заифликдан сақлайди

Таркибида литий моддаси кўп сувни ичадиган одамлар ақли заифликка камроқ мойил бўлади. Даниялик 800000 нафар одамнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиққан Копенгаген университети мутахассислари буни исботлади. Сувга литий қўшиб ичиш ҳам ақли зифликдан ҳимоя қилиши мумкин, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Олимлар 73000 нафар ақли заифликка йўлиққан ва 733000 нафар соғлом иштирокчиларга литийнинг таъсир даражасини баҳолади. Натижалар ҳар хил бўлди. Эътиборли томони, таркибида ўртача миқдорда литий элементи бўлган сув касаллик хавфини унчалик камайтирмаслиги маълум бўлди.

Литий миқдори кам сувни (1 литрида 2–5 микрограмм) ичганлар ақли заифликка ўртача миқдордаги литийли сувни ичганлардан кўра 22 фоиз камроқ йўлиқди. Литий кўп (литрида 5,1–10 мг) сувни истеъмол қилганларда эса касаллик хавфи 17 фоиз камроқ бўлиши аниқланди. Олимлар яна изланишда давом этяпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Эмлашнинг аҳамияти катта

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: