Кашфиёт: тутқаноқ ва баъзи саратон касалликлари сабаби аниқланди

Лозанна университети ходимлари майда ҳашаротлардан тортиб инсон организмидаги нерв ҳужайраларининг ўсишини таъминлайдиган оқсилли сигнал занжирини кашф қилишди.

«Новости Mail.RU» хабар беришича, олимлар KDELR ва G-оқсилининг нерв новдалари шаклланишидаги аҳамиятини ўрганишди. Шунингдек, улар ҳужайралар ўсиши учун керак моддаларни етказиб берувчи Rab1 ва Rab3 оқсилларига ҳам эътибор қаратди. Шундан сўнг сигнал занжири яратилди. У турли ҳужайра ва тўқималарга модаларни етказиб бериш имконини беради.

Тадқиқотчилар ушбу кашфиёт турли патологик ҳолатларда, тутқаноқ ва шунга ўхшаш асаб касалликларида, шу билан бирга саратон касалликларида ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Товонлар учун уқалагич

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: