Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида

24.08.2017
29 марта ўқилди
Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

фармони

Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлда қабул қилинган ПФ-3781-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашининг 2017 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига биноан мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун

Биринчи даражали давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида (фан ва техника соҳасида кўзда тутилган 1 та биринчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2017 йил учун истисно тариқасида 2 та биринчи даражали мукофот берилиши белгилансин):

– Аюпов Шавкат Абдуллаевич, Кудайбергенов Каримберген Кадирбергенович, Омиров Баҳром Абдазович, Розиқов Ўткир Абдуллаевичга – “Ноассоциатив алгебралар, дифференциаллаш ва ночизиқли динамик системалар назарияларини ривожлантириш” фундаментал тадқиқоти учун;

– Иноятова Флора Ильясовна, Аҳмедова Дилором Илҳомовна, Амонов Шавкат Эргашевичга – “Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси” амалий тадқиқоти учун;

адабиёт соҳаси бўйича:

– Қодиров Пиримқулга (марҳум) – “Амир Темур сиймоси” ва “Тил ва эл” асарлари учун;

санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича:

– Матёқубов Отаназарга – ўзбек классик мусиқасининг тарихи, назарий асослари ва замонавий жараёнларга таъсири ҳақидаги тадқиқотлар туркуми. “Мақомот”, “Бухоро Шашмақомига яна бир назар”, “Хоразм нота ёзувининг тарихи ва тамойиллари”, “Ўзбек классик мусиқаси асарлари” (икки томли, ўзбек ва рус тилларида) каби мусиқашуносликка оид асарлар мажмуаси учун.

Иккинчи даражали давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида:

– Тиллашайхов Мирзағолиб Ниғматович, Парпиева Наргиза Нусратовна, Белоцерковец Вера Георгиевнага – “Ўзбекистон Республикасида аҳолига кўрсатиладиган силга қарши хизматни такомиллаштиришнинг фундаментал асосини яратиш” амалий тадқиқоти учун;

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024303
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024200
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025382
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.2024245