Тадқиқот: ҳомиладорлик давридаги гипертония юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади
Макгилл университети олимлари ўтказган тадқиқотда 146748 нафар ҳомиладор аёл қатнашди. Уларни яқин 4,5 йил назорат қилиб борилди. Тадқиқот давомида 997 нафар аёлда юрак-қон томир касалликлари, 6812 нафарида гипертония (артерияда қон босимининг ошиб кетиши) кузатилди.
Текширувлардан сўнг, ҳомиладорлик даврида гипертониядан азият чеккан аёлларнинг келажакда юрак-қон томир касалликларига йўлиқиш хавфи бошқалардан 2,2 марта юқорилиги аниқланди. Бундан ташқари, улар келажакда гипертониядан 5–6 марта кўпроқ азият чекиши маълум бўлди.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.