Ловияли салат
Зарур масаллиқлар: 500 гр товуқ гўшти, 7 дона картошка, 200 гр консерваланган ловия, 2 дона тухум оқи, ¾ стакан сут, 100 гр пишлоқ, таъбга кўра туз ва майдаланган қора мурч.
Тайёрланиши: қайнатиб олинган картошкалар устидан сут ва туз солинади ва яхшилаб эзилади. Қайнатиб олинган товуқ гўшти майда қилиб, самонча қилиб тўғралади. Товага картошка пюреси, товуқ гўшти ва ловия кетма-кетликда жойланади. Унинг устидан тухум оқи, майда қирқичдан ўтказилган пишлоқ солиб, газ печига қизил рангга киргунча қўйиб оламиз.
Ёқимли иштаҳа!
Хуршидабону