Тишларни оқартиришга ёрдам берувчи маҳсулотлар

Қаҳва, чой ва шоколад тиш қопламасини қорайтиришини ҳамма яхши билади. Америкалик олимларнинг фикрича чиройли табассум яхши иш топиш имкониятини ўттиз фоизга кенгайтиради. Эркакларнинг яқин олтмиш фоизи биринчи навбатда табассумга баҳо беради. Бунда тишларнинг тиниқлиги катта аҳамиятга эга. Қуйидаги маҳсулотлар тиш қопламасини табиий равишда оқартиришга ёрдам беради.

Хом сабзи ва олма тиш қопламасидаги доғларни йўқотиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, улар оғиз бўшлиғидаги қон айланишини ҳам яхшилайди.

Қулупнай таркибида ноёб ксилит моддаси бор. У табиий ширинлаштиргич, лекин шакардан бутунлай фарқ қилади: ксилит тиш қопламасига зиён етказмайди, қатлам ҳосил бўлишига сабаб бўлувчи бактерияларни ўлдиради, тишни мустаҳкамлайди ва оқартиради.

Цитрус мевалар сўлак ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Агар сўлак етарлича бўлса, тишлар кариесдан сақланиш учун зарур минералларни яхши қабул қилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Нок – бу мева талайгина шифобахш хусусиятларга эга

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: