Бақлажонли пирог

Керакли масаллиқлар: 1 дона бақлажон, 1 дона хамир қатламаси, 80 грамм сариёғ, 150 грамм шакар, 1/8 чой қошиқ туз, 2/1 чой қошиқ гармдори.

Тайёрланиш вақти: 50 дақиқа

Тайёрланиши:

  1. Хамир қатламасини пишириш учун мос шаклда ёйилади ва совуткичга қўйилади.
  2. Бақлажоннинг пўсти тозаланади.
  3. Бақлажонни қайроқча шаклида бўлакларга ажратилади.
  4. Сариёғ товага солиниб, устидан шакар, туз ва гармдори солинади.
  5. Бақлажон бўлакларини товага бир қават қилиб жойлаштирилади.
  6. Бақлажонни 20 дақиқа ўртача оловда карамел ҳолатига келгунча пиширилади.
  7. Товани 220 градус иссиқликда, 20 дақиқага духовкага қўйилади.
  8. Бақлажон устига хамир ёпилиб, яна 25 дақиқа 200 С° иссиқликда тилларанг тусга киргунча пиширилади.
  9. Пирог духовкадан олиниб, 5–10 дақиқа совутилади ва дастурхонга тортилади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Шолғомли тамадди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: