Банан пишиб етилиши учун қанча вақт керак?

  • Бананнинг мингга яқин тури бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам истеъмолга яроқли эмас.
  • Банан таркибида А, С, Е, Б12 витаминлари, рибофлавин, тиамин, ниацин, фолиокислота, темир, калий, калций, магний, фосфор, мис, рух, фтор каби минераллар ва бошқа озиқ моддалари жуда кўп.
  • Энг кўп банан ейдиган одамлар Африкадаги Бурунди мамлакати аҳолиси ҳисобланади. Бу ерда ҳар бир киши йилига 200 килограммга яқин банан истеъмол қилади.
  • Йиллик ҳосил вазнининг оғирлиги бўйича банан апелсиндан кейин иккинчи ўринда туради.
  • Ҳиндистон – энг кўп банан етиштирувчи мамлакат.
  • Янгисига қараганда қуритилган бананнинг калорияси беш карра кўпроқ бўлади.
  • Банан – энг кенг тарқалган қишлоқ хўжалик экинларидан бири. У оммалашганлиги жиҳатидан тўртинчи ўринни эгаллайди. Олдинги ўринларда гуруч, маккажўхори ва буғдой туради.

  • Банан – энг радиоактив мева. Унинг таркибида калий радиоактив изотоплари миқдори кўп. Лекин бунинг хавотирланарли жойи йўқ. Бу радиация ҳар қанча кўп банан истеъмол қилинса ҳам, инсон организмига зарар етказмайди.
  • Банан етилиб пишса, мазаси ширинроқ бўлади. Улар узилган пайтда яшил тусда бўлади.
  • Энг кўп банан экспорт қилувчи мамлакат – Эквадор.
  • Бир гектар банан майдонидан 40 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
  • Бананнинг пишиб етилиши учун навига қараб 10 ойдан 18 ойгача вақт керак бўлади.
  • Банандан ун, кетчуп каби маҳсулотлар ҳам тайёрланади. Банан кетчупи Филиппинда, Иккинчи жаҳон уруши пайтида оммалашган.
  • Банан пўчоғидан совун тайёрлашда фойдаланилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Мия тузилиши ҳақида нималарни биласиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: