Ошқовоқли шўрва
Керакли масаллиқлар: 500 грамм ошқовоқ, 600 миллиграмм сув, 1 ош қошиқ сариёғ, 1/2 ош қошиқ зайтун ёғи, икки бўлак занжабил илдизи, 1/4 туйилган занжабил, 1 та апелсин, 100 грамм пишлоқ, 30 грамм бодом бўлаклари, таъбга кўра туз ва мурч.
Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа
Миқдори (порцияси): 4
Тайёрланиши:
- Занжабил томири қиргичнинг майда тешикларидан ўтказилади.
- Бодом бўлаклари қуруқ товада тилларанг тусга келгунча қовурилади.
- Апелсин суви сиқиб олинади.
- Ошқовоқнинг пўсти тозаланиб, кичкина бўлакчаларга бўлинади.
- Сариёғ идишга солиниб эритилади, устига зайтун ёғи қуйилиб, занжабил қўшилади ва 1–2 дақиқа паст оловда қовурилади.
- Ошқовоқ қўшилади ва озгина туз солиниб 3 дақиқа қовурилади.
- Янчилган занжабил қўшилади.
- Ошқовоқ юзини қоплагунча апелсин шарбати ва сув қуйилади. 30 дақиқа қайнатилади.
- Пишлоқ қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
- Шўрва таркибидаги маҳсулотларни блендер (аралаштиргич) билан қуюқ ҳолга келгунча эзилади. Таъбга кўра туз ва мурч қўшиб, устига бодом бўлаклари ташланади.
Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.