Кулгу шифо (2013-21)
– Дўхтир, хотирамга нимадир бўлди! Қилган ишимни дарров унутиб қўйяпман.
– Илтимос, менга 700 минг сўм қарз бериб туринг…
* * *
– Вой жоним, вой! Тишим жуда қаттиқ оғриб, азоб беряпти.
– Менинг тишим бўлганда, дарров олдириб ташлардим.
– Оғриётган сизнинг тишингиз бўлса, мен ҳам шундай қилган бўлардим.
***
Эркак касалхонага тушиб қолди. Тушликка ҳамшира унга бир бўлак нон, помидорнинг тўртдан бир қисми, яримта тухум ва бир пиёла мастава олиб келди.
Эркакнинг хуноби ошиб ҳамширага деди:
– Кечирасиз? Сизларда почта маркаси йўқми?
– Марка нимага керак?
– Тушликдан кейин бирор нарса ўқишга ўрганиб қолганман…
* * *
Ёши ўтиб қолган хоним психиатр хонасида:
– Доктор нима қилсам экан? Ўғлим икки кундан бери совун пуфакчаларини учириб ўйнаяпти.
– Хоним, хавотир оладиган жойи йўқ. Бу болаларнинг ўйини-ку ! Ташвиш қилманг.
– Мен ҳам шунақа деяпман. Лекин хотини ташвиш қиляпти-да.