Тухум озишни хоҳлайдиганлар учун зарур маҳсулот

Ливерпул университетида ўтказилган тадқиқот товуқ тухуми парҳездаги инсонлар учун катта фойда беришини кўрсатди. Озишни хоҳловчилар ҳар куни камида иккитадан тухум истеъмол қилиши керак. Яқинда шифокорлар тухум холестерин миқдорини оширишини таъкидлаган эди. Шунинг учун вазн ташлаш даврида тухум ейишни тавсия қилишмаганди.

Лекин сўнгги тадқиқотда паст калорияли парҳез туфайли қатнашчилар ўртача 4,5 килограммдан вазн йўқотгани маълум бўлди. Тадқиқотда 450 нафар ўрта ёшли одам қатнашди. Улар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ тухум истеъмол қилди, иккинчи гуруҳ эса умуман рацион таркибидан тухумни чиқариб ташлади. Шундан сўнг иштирокчиларнинг қонидаги холестерин миқдори текширилди.

Мутахассислар рационда тухум бор-йўқлигидан қатъи назар барча иштирокчида вазн камайганлигини аниқлади. Тухумни айниқса парҳездаги одамлар учун муҳим маҳсулот деб ҳисоблаш мумкин, дейди олимлар. Шунингдек, улар товуқ тухумидан ташқари бедана тухумини ҳам тавсия этишмоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Дунёдаги энг фойдали маҳсулотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: