Дориларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда дориларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш билан боғлиқ лойиҳа ишлаб чиқилди, ягона давлат порталида Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси муҳокама этилмоқда. Унга мувофиқ ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий йўналишдаги буюмларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Қоидани тасдиқлашни режалаштирмоқда.

Ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар рўйҳати тартибини ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий йўналишдаги буюмлар учун келгуси йилда бўладиган эҳтиёжларни белгилашда даволаш стандартлари ва клиник қўлланмалар ва, шунингдек, аҳоли ва касаллар сони статистикасидан фойдаланилади.

Жойларда дориларга бўлган жамланган эҳтиёжларни даволаш — профилактика муассасалари белгилашади. Эҳтиёжлар бўйича аниқланган маълумотлар жамланган буюртмаларни шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соглиқни сақлаш бош бошқармасига берилади.

Яна ўқинг:  МТМда спорт мусобақаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: