Сен билан бахтим бутун…

Истиқлолимиз шарофати билан фарзандларимизнинг келажакда баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун юртимизда барча шарт-шароитлар яратилган. Айниқса, уларнинг саломатликлари йўлида талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Она ва бола саломатлигига ҳар қачонгидан-да катта эътибор қаратилаётгани қувонарли ҳол.

Жумладан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий йўналишда, яъни болаларнинг саломатлигини тиклаш борасида қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда муҳим лойиҳаларни амалга оширмоқдалар. Ушбу жамғарманинг халқаро хайрия жамғармалари билан олиб бораётган қўшма лойиҳалари аҳоли саломатлиги йўлидаги кўламдор ишлардан бири десак муболаға бўлмайди. Хусусан, Германиянинг “Фриденздорф Интернейшнл” халқаро хайрия ташкилоти ҳамда Жанубий Кореянинг “Save the Children Korea” хайрия ташкилоти ҳамкорлигида кўпгина амалий ишлар йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 15 август куни ҳам 16 нафар бола даволаниш учун Германияга учиб кетишди. Тошкент халқаро аэропортида болаларни уларнинг ота-оналари ва “Соғлом авлод учун” жамғармаси ходимлари кузатиб қолишди.

Мазкур жараённи кузатар эканмиз беихтиёр бизнинг ҳам кўзларимизга ёш келди. Болаларни олти ойга жонажон юртидан, ота-онасидан йироққа кетишини тасаввур қилиш қийин, албатта. Лекин мана шу машаққатли йўлда соғлиқларини тиклаб қайтишларини ўйласак, барча куйинганларимиз ўрнини шодлик эгаллайди.

 – Давлатимиз шундай шароит яратиб берганидан жуда мамнунмиз, – дейди сирдарёлик олти ёшли Жавоҳирнинг отаси Акбар ака.

Сафарларингиз бехатар бўлсин, азиз болажонлар. Қайта учрашганда сизларни соғ-саломат кўришлик барчамизга насиб этсин, деб қоламиз.

Майна ҲАСАНОВА,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  Кичкина деманг бизни...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: