Методистлар учун семинар ўтказилди

“Баркамол авлод” болалар марказларида методик хизмат сифатини ошириш: муаммо ва ечимлар” ҳамда “Оммавий тадбирлар самарадорлигини ошириш омиллари” мавзуларида ҳудудий семинар-тренинглар ташкил этилди.

Ушбу семинар Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ташкил этилиб, унда ҳудудлардан ташриф буюрган 150 нафарга яқин соҳа ходимлари иштирок этди.

Семинарда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, мактабдан ташқари таълим тизимига илғор педагогик усуллардан фойдаланган ҳолда таълим-тарбия беришнинг янги шаклларини кенг жорий этиш, методик хизмат сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди ва республика миқёсида ўтказилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: