Ўзбекистонда саратоннинг қайси тури энг кўп тарқалгани маълум бўлди

Экспертлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган саратон турини маълум қилишди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бошқармасидан Даракчи нашрига маълум қилишларича, бу кўкрак бези саратонидир.

Онкологик хасталикнинг бу тури 100 минг аҳолидан 9,1 ҳолатда аниқланади.

Экспертларнинг маълум қилишларича, ирсий омил аёлларда кўкрак бези саратони ривожланишида жуда катта аҳамиятга эга, айниқса она томондан. Касаллик БРСА 1 2 генларининг мутацияси бўлган тақдирда 45 75 фоиз ҳолатда ўтади.

Кўкрак бези саратонини олдини олиш учун 50 ёшгача бўлган аёллар ҳар йили УТТ текширувидан ўтиши лозим. 50 ёш ва ундан катта аёллар эса маммография қилишлари керак. Шунингдек ҳар бир аёл кўкрак безини ҳар ойда текшириб туриши лозим. Ҳар қандай шубҳа пайдо бўлганда маммологга мурожаат қилиш лозим, дея қайд этади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Яна ўқинг:  Соч тўкиляптими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: