Болаларни жазолаш орқалигина тарбиялаб бўлмайди

Вюрцбург университети олимлари ўтказган янги тадқиқот қаттиқ жазолаш салбий хулқ-атвор шаклланишига сабаб бўлишини кўрсатди. Шунинг учун болаларни жазолаш йўли билан тарбиялаш тавсия этилмайди, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Тадқиқотда қатнашган болалар оддий топшириқ бажаришди. Улар юқори ёки пастга йўналтирувчи тугмаларни босиб, экрандаги рақамларни бешдан катта ёки кичик эканини айтиб турди. Иштирокчилар тугмалардан бирини босганда паст даражадаги электр зарбасини ҳис қилишди. Тадқиқотчилар болалар “хавфли” тугмаларни секинроқ босади деб ўйлашганди, лекин бунинг акси бўлиб чиқди.

Шундан сўнг олимлар яна ўхшаш тажриба ўтказди. Энди қатнашчилар биринчи тугмани босган пайтда кучсиз, иккинчи тугмани босганда эса кучлироқ электр зарбасини сезишди. Улар биринчи тугмани тезроқ босишди. Шундан кейин тадқиқотчилар ёмон ҳулқ-атворни ҳар доим ҳам жазолаш орқали тузатиб бўлмайди, деган хулосага келишди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тепкига қарши вакцина касалликдан қандай ҳимоялайди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: