Теннис бўйича Осиё очиқ турнири қизғин паллада

Пойтахтимиздаги “Камолот” спорт клубида 12-14 ёшли ўғил-қизлар ўртасида ўтказилаётган теннис бўйича Осиё очиқ турнири қизғин паллага кирди.

Мусобақада мезбонлар билан биргаликда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан 80 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Мамлакатимиз шарафини Лутфинисо Аҳмедова, Моҳира Алимова, Дарья Корнилова, Муниса Ашурбекова, Файзулло Мирзағаниев, Самандар Абдумаликов, Расул Нурмуҳамедов каби иқтидорли теннисчиларимиз муносиб ҳимоя қилмоқда.

Жуфтлик баҳсларида ғолиблар номи аниқ бўлган бўлсада, яккалик баҳсларидаги ғолиб ва совриндорлар номи эртага маълум бўлади.

Қизлар ўртасида 1-ўрин учун Лутфинисо Ахмедова Анна Хайкис билан кортга тушади. 3-ўрин эгаси Ангелина Фолтс ва Дарья Корнилова учрашувида маълум бўлади.

Ўғил болалар ўртасида ғолиб номи Аббос Содиқов ҳамда Максим Шин учрашувида аниқланади. 3-ўрин кимга насиб этиши, Самандар Абдумаликов ва Расул Нурмуҳаммедовлар баҳсида ойдинлашади.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Ранг тасвирда ўтган аср манзаралари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: