Юздаги ҳуснбузарлардан қутилиш йўллари

“Ҳуснбузар эркак юзининг чиройи” деган гаплар ҳақиқатдан анча йироқ ҳисобланади. У қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар эгасига жуда кўп ноқулайликлар келтириб чиқаради. Аввало шуни қайд этиб ўтиш керакки, юздаги ҳуснбузарлар эркаклик ёки балоғатга етишнинг эмас, балки организмдаги қайсидир органнинг нотўғри ишлаётгани ёҳуд организмда зарарли бактериялар мавжудлигининг белгиси ҳисобланади. Агар сиз ўсмирлик ёшида бўлсангиз ёки ўсмирликдан анча ўтиб кетган бўлсангизу ҳуснбузарлар ҳали ҳам сизни таъқиб қилаётган бўлса дарҳол улар билан курашиш чораларини кўришни бошланг.

Юздаги ҳуснбузарларнинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиши мумкин, бунга стресс, ортиқча асабийлашиш, ичак паразитлари (аскарида, нана, гижжалар), қабзият (ичнинг қотиши), қонда зарарли бактерияларнинг мавжудлиги, юз терисида зарарли бактерияларнинг мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин. Шу боис аввало дерматолог врач кўригига ҳамма ишингизни йиғиштириб, тез орада боришингизни маслаҳат бераман. Юзингиздаги ҳуснбузарлар йўқолгач ўзингизга бўлган ишончингиз ортади, ўз-ўзидан юзингизга табассум югурганини сезмай қоласиз.

Ушбу мақолада ҳуснбузарлар билан курашишда самарали бўлган, жуда кўп синалган усуллар ва воситалар ҳақида маълумот бермоқчиман.

  1. Қатронли совун (Дегтярное мыло)

Жуда арзон маҳсулот, истаган атторлик дўконидан топиш мумкин. Бу совун ёғли юзлардаги ҳуснбузарларнинг тезда “қуришига” ёрдам беради. Бу совун фақат табиий воситалардан тайёрланади, унинг таркибида сувсизлантирувчи қайин қатрони ва антебактериал моддалар мавжуд. Унинг бироз ғалати ҳиди мавжуд, лекин у сақланиб қолмайди, шунинг учун бундан қўрқмасангиз ҳам бўлади. Ушбу совундан ҳар куни эрталабки ва кечки ювиниш вақтида фойдаланиш лозим. Совун билан ювилган юзга ундан кейин исталган озиқлантирувчи крем суртиш мумкин. Сизга озиқлантирувчи крем сифатида дорихоналардан болалар кремини харид қилишни тавсия қиламан, сабаби ҳам арзон, ҳам тарбики фойдали моддалар ва витаминларга бой.

  1. Аспиринли ниқоб

Аспиринли ниқобни яллиғланишга қарши ва дезинфекцияловчи восита сифатида қўллаш мумкин. Аспирин таблеткаси таркибидаги модда юздаги ҳуснбузар тешикларини яхши тозалайди. Бунинг учун беш дона аспирин таблеткаси олинади ва уларни кукун ҳолига келгунча майдаланади бироз сув қуйилиб крем ҳолатига келгунча аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашма юз терисига суртилади ва қуриб қолгунча кутилади. Шундан кейин пахтали тампонни намлаган ҳолатда айланма ҳаракат қилиб юздаги аспирин тозалаб олинади. Тозаланган юзга исталган намлантирувчи крем суртилади. Ушбу ниқобни ҳафтада бир неча марта қўллаш мумкин.

  1. Алоэ барги шарбати
Яна ўқинг:  Тезпишар шоколадли торт

Алоэ барги шарбати таркибида терини кучли тозаловчи, яраларни тез битказувчи, яллиғланишга қарши ва антебактериал моддалар мавжуд. У нафақат ҳуснбузарлардан қутулишда, балки яра ва ҳуснбузарлардан қолган изларни ҳамда доғларни кетказишда ҳам фойдаланилади. Бунинг учун алоэ ўсимлигининг пастки баргларидан бир нечтаси олиниб совуткичда ўн кун давомида сақланади. Бу алоэ шарбатининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шундан кейин барглардан сиқиб олинган шарбат юз терисига суртилади. Бундан ташқари кесилган баргни иккига ажратиб унинг ўзини юзга суртиш ҳам мумкин. Ушбу усулни эрталабки ювинишдан сўнг ва кечқурун уйқудан олдин амалга ошириш мумкин.

  1. Асал

Табиатнинг ноёб ва бебаҳо туҳфаси бўлмиш асал нафақат юздаги ҳуснбузарларга қарши курашишда, балки уларни йўқотгандан сўнг уларнинг асоратларини бартараф этишда ҳам қўлланилади. Бунинг учун тоза юз терисига асал юпқа қилиб суртилади ва енгил массаж қилинади. Йигирма дақиқадан кейин юзни илиқ сувда яхшилаб ювиб ташланади. Агар асал ичига бирозгина лимон шарбати қўшилса ниқобнинг самарадорлиги яна ортади. Бундан ташқари асал ичида икки томчи ёд эритмасини қўшиш билан асалнинг антебактериал хусусиятини ошириш мумкин, бир чой қошиқ картошка шарбатини қўшиш билан юз терисининг озиқланишини фаоллаштириш мумкин.

  1. Зинерит

Антебактериал восита сифатида маҳаллий маҳсулотлар ўрнига зинеритдан фойдаланиш мумкин. Унинг таркибидаги эритромицин моддаси микробларни йўқотса, рух ацетат юздаги ёғ безлари ишини нисбатан сусайтиради. Шу вақтгача ҳуснбузарлар билан кузатиладиган ҳолатларда Зинерит ўзининг юқори самарадорлиги билан оғизга тушган. Натижасини уни қабул қилгандан кейин бир ҳафта ичида кузатиш мумкин. Лекин шуни ҳам қайд этиш лозимки, уни қабул қилишда йўриқномага ва врач тавсиясига қаттиқ амал қилиш лозим.

  1. Базирон АC

Базирон АC гели юз терисидаги микробларга қарши курашишда, яллиғланишнинг олдини олиш ва юзни намлантиришда энг яхши воситалардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари Базирон АC юздаги ёғ безларининг ишини сусайтиради. Ушбу гелдан фойдаланганда организм унга ўрганиб қолмайди ва ўз натижасини жуда тез кўрсатади.

  1. Скинорен

Скинорен бу гель ёки крем кўринишидаги маҳсулот бўлиб, ҳуснбузарларни даволашда қўлланилади. У ўз таркибида азалаин кислотасини тутади. Бу модда ҳуснбузарларга қарши юқори самарали модда бўлиб, ҳуснбузар ҳосил қилувчи бактериялар билан самарали курашади, ёғ безлари фаолиятини сусайтиради. Фойдаланиш вақтида қичишиш ҳолатини юзага келтириши мумкин, шунинг учун фақатгина ҳуснбузар чиққан жойга суртиш мақсадга мувофиқ.

Яна ўқинг:  Қуён парваришлаш бўйича тавсиялар

Юқоридагиларнинг қайси бирини танлаган маъқул?

Шуни унутмаслик лозимки, ҳар бир организм ўзи хос индивидуалликка эга бўлиб, юқоридаги усуллар кимдадир юқори натижага эришишга сабаб бўлса, кимгадир умуман фойдасиз бўлиб чиқади.

Мен сизга энг биринчи галда қатрон сувуни, зинерит ва намлантирувчи крем сотиб олишни тавсия қиламан. Қатронли совун юздаги ёғлиликни кетказиш билан бирга қизаришларни камайтиради, фақатгина совундан кейин намлантирувчи ёки озиқлантирувчи крем суртишни ёддан чиқарманг. Зинерит одатда жуда яхши таъсир қилади, бир ҳафтадан кейин ҳуснбузарлар сезиларли равишда камаяди, бир ой ўтиб улардан фақат излар қолади холос. Лекин орадан икки ойча вақт ўтиб ҳуснбузарлар яна бўй кўрсата бошлайди. Бу организмнинг Зинеритга ўрганиб қолишидан дарак беради ва сизнинг қилган ишларингизни бекорга чиқаради.

Базирон АC Зинеритдан фарқли равишда 30 кунлардан кейин ўзининг самарасини кўрсатади. Уч ой ўтиб ҳуснбузарлардан асар ҳам қолмайди, лекин шундай бўлса анча вақт ўтиб улар яна чиқиши мумкин, лекин илгаригидан анча кам. Организм унга ўрганиб қолмайди, шунинг учун уни исталганча фойдаланиш мумкин.

Асал, алоэ, аспиринли ниқоб энг тезкор ва самарали усуллардан ҳисоблансада ҳуснбузарлардан бутунлай қутилишга ёрдам бера олмайди.

Яна нималар қилиш мумкин?

Мақола бошида айтилганидек ҳуснбузарлар бир неча сабабларга кўра келиб чиқади. Фақат юзни даволаб организм ичига эътибор бермаслик, натижани тузатиб, сабаб билан қизиқмаслик дегани, бу эса сизни ҳуснбузарлардан узоқ вақт азоб чекишингизга сабаб бўлади. Ҳуснбузарлари мавжуд кишилар озодаликка қаттиқ риоя қилишлари лозим бўлади, айниқса кийим-кечак масаласида, юз ва бадан сочиқларини икки кунда алмаштириш, сочиқларни ювиш жараёнида қайнатиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари ошқозон-ичак фаолиятига ҳам эътибор беринг. Ичингиз қотиб қолмаслигига ҳаракат қилинг, кўкатларни кўпроқ истеъмол қилинг, етарлича сув ичинг, дуккакли маҳсулотлардан бироз тийилинг. Спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи ҳам ҳуснбузарлардан қутилишга ёрдам беради.

Мақола сўнгида барчангизга соғлик-саломатлик, чиройли, кўркам ва соғлом чеҳра тилаб қоламиз.

Манба: sof.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: