Артритга йўлиққан беморларга балиқ ейиш тавсия этилади

Time нашри берган маълумотларга қараганда, артрит (бўғинларнинг яллиғланиши) га йўлиққан одам ҳафтасига камида икки марта балиқ истеъмол қилиб турса, касаллик симптомлари йўқола бошлайди: бўғимлар камроқ шишади ва таъсирчанлиги камаяди. Балиқни қанча кўп ейилса, хасталик шунча сустлашади. 176 нафар бемор ўртасида ўтказилган сўровлар натижасида шундай хулоса чиқарилди.

Симптомлар намоён бўлиши билан боғлиқ саволлардан ташқари, олимлар охирги бир йил давомидаги тунец, лосос, сардина ва бошқа балиқлар истеъмолини ҳам ўрганиб чиқди. Ушбу маҳсулотларда Омега-3 ёғ кислотаси даражасининг жуда юқорилиги маълум бўлди. Омега-3 яллиғланишга қарши курашиш хусусиятига эга. Олимлар унинг артритга йўлиққан беморларга фойдаси ҳақида илгари ҳам айтиб ўтган эди. Хуллас, балиқ артрит симптомларини сезиларли даражада камайтириши ўз исботини топди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ёғ босиш эпидемияси аста-секин бутун дунёга тарқалади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: