Кўзгу иштаҳа очилишига сабаб бўлади

Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, кўзгу қаршисида ўтирган пайтда одамлар кўпроқ овқат истеъмол қилади. Бундан ташқари таом уларга мазалироқ туюлади. Ўз суратининг рўпарасида овқатланилган вақтда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилади. Олдинги тадқиқотлар давомида одамлар ёлғиз овқатланишдан кўра, жамоа билан овқатланишни афзал кўриши аниқланган эди. Балки, юқоридаги ҳолатлар ҳам айнан шу билан боғлиқдир, деб ёзади The Daily Mail нашри.

Янги тадқиқот жараёнида 16 нафар соғлом иштирокчи (ўртача ёш – 68) ва яна 16 нафар иштирокчи (ўртача ёш – 21) кўзгу ёки бўш девор қаршисида попкорн едилар. Шунингдек, 12 нафар кекса киши бўш девор ёки ўзларининг суратлари рўпарасида попкорн истеъмол қилди. Шундан сўнг барча иштирокчи егулик уларга қанчалик ёққанини баҳолади.

Ёшларга ҳам, кексаларга ҳам попкорн кўзгу қаршисида ейилган пайтда кўпроқ ёққани маълум бўлди. Шу билан бирга иштирокчилар попкорнни сезиларли даражада кўпроқ егани аниқланди. Сурат рўпарасида овқатланган иштирокчиларда ҳам худди шундай ҳолат кузатилди. Олимларнинг фикрича, бу кашфиёт кўпинча ёлғиз овқатланадиган кексаларга фойда бериши мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Эндемик бўқоқнинг салбий оқибатлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: