Ўқитувчи ва талабалар фаоллиги – инновацияларни жорий қилиш кафолати

“Тараққиёт стратегияси” марказида Болонья декларациясига мувофиқ, Ўзбекистонда олий таълимни модернизация қилишнинг инновацион ёндашувларига бағишлаб семинар ўтказилди. Унда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимиз олий таълим тизимини ривожлантиришга оид мақсад ва вазифалар муҳокама этилди.

«Тараққиёт стратегияси» маркази “Erasmus+” лойиҳасининг Ўзбекистондаги Миллий офиси билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг юртимиздаги делегацияси, олий таълим соҳасидаги экспертлар миллий жамоаси вакиллари, “Tempus” ва “Erasmus+” лойиҳалари иштирокчилари, журналистлар қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари У.Бегимқулов, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори А.Бурҳонов, “Erasmus+” лойиҳасининг Ўзбекистондаги Миллий офиси координатори А.Абдураҳмонова ва бошқалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилганини таъкидлади. Дастур доирасида миллий кадрлар рақобатбардошлигини, олий таълим тизимини тегишли жаҳон амалиёти даражасигача ошириш, иштирокчи давлатлар дипломларини ўзаро тан олиш, ўқитувчи ва талабалар алмашиш дастурини амалга ошириш имконини берадиган 1999 йил 19 июндаги Болонья декларациясига қўшилиш масаласи кўриб чиқилади. Шу муносабат билан семинарда Болонья декларацияси жараёни, унинг ривожланиш ва асосий принциплари тўғрисида умумий маълумот берилди.

Семинар иштирокчилари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва ундаги олий таълим соҳасига оид боблар билан таништирилди. Уларга Болонья жараёнини ривожлантириш тарихи ва унинг фаолиятидаги асосий принциплар тўғрисида маълумот берилди, олий таълимни Болонья жараёнига мувофиқ модернизация қилишнинг инновацион ёндашувлари муҳокама қилинди.

Болонья жараёни принципларини илгари суриш ва жорий қилиш, олий таълимни байналмилаллаштириш борасида тажриба орттириш, сафарбарликни ташкил этишда “Tempus” ва “Erasmus+” лойиҳаларининг роли, Европанинг имтиҳон балларини конвертация қилиш ва тўплаш тизими (ECTS) инобатга олинган ҳолда, малакани тан олиш ҳамда дастурлар яратиш масаласига бағишланган маърузалар тингланди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг 42 олий таълим муассасаси “Tempus IV” ва “Erasmus+”нинг 20 лойиҳасида иштирок этмоқда. Мамлакатимиз олий ўқув юртларининг мазкур лойиҳаларга қизиқиши йил сайин ортиб бораётир.

Яна ўқинг:  АЁЛ ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРДА

Юртимиз ўқитувчи ва талабалари кредит мобиллиги бўйича 85 лойиҳа доирасида Европа олий ўқув юртларида ўқиш ва малака ошириш имкониятига эга бўлди. Европалик ўқитувчилар эса Ўзбекистонга маъруза ўқиш ва семинарлар ўтказиш учун келди.

Ўтказилган иккита танлов натижаларига кўра ишлаб чиқилган режага мувофиқ, ўзбекистонлик 461 ўқитувчи Европа университетларида малака ошириб, ўқитишнинг янги усулларини ўзлаштириш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, 2017-2018 ўқув йилида Европа саноат корхоналари ва ноакадемик йўналишдаги тегишли шерик ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ имконияти яратилади.

Семинар қатнашчилари Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Роман Бондарчук,

ЎзА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: