Пластик қадоқдаги дориларни хавфсиз деб бўлмайди

Ҳиндистонлик мутахассислар дори-дармон воситалари қадоқланадиган қадоқларнинг хавфсизлиги масаласида бош қотирмоқда. Zee News газетасида ёзилишича, илгари турли мамлакат мутахассислари пластик қадоқларнинг рак касалини келтириб чиқариш хавфи борлигини айтишган. Бунда гап асосан сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида борган. Лекин пластик бутилкаларда дори маҳсулотлари (йўталга қарши сироплар, меъда қайнаши ва бошқа касалликлар учун дорилар) ҳам сотилади.

Шу пайтгача пластик ва полиэтилендан ишланган қадоқ идишларни шишадан ясалган идишларга алмаштиришга даъват қилинаётган эди. Ўтган йили ҳиндистонлик мутаҳассислар йўталга қарши сироп қадоқланган пластик қадоқлар ичида қўрғошин, сурма, диэтилгексилфталат, хром каби захарли моддалар борлигини аниқлади.

Мутахассислар фикрича, тиббиёт маҳсулотлари учун пластик ва полиэтилендан ишланган қадоқлар, айниқса кексалар ва болалар учун зарарли. Шу билан бирга суюқ дорилар таркибидан ажралиб чиқадиган зарарли моддаларнинг тана ҳароратини кўтариб юбориш хавфи ҳам бор. Лекин ҳамма мутахассислар ҳам бу фикрга қўшилганича йўқ. Текширув ишлари давом этяпти.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ЎЗИМИЗНИНГ ИХТИРО

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: