Генлар аёлларга бошқаларнинг фикрини ўқишга ёрдам беради

Баъзи одамлар атрофдагиларнинг ҳис-туйғуларини қийинчиликсиз англай олади, бошқалар учун эса бу қийин масала. Кембридж университети мутахассислари аёллар ҳис-туйғуларни эркаклардан кўра яхшироқ фарқлашини аниқладилар. Бундай қобилият аёлларнинг генида бўлиши мумкин, деб хабар беради The Daily Mail журнали.

20 йил муқаддам тадқиқотчилар гуруҳи кўнгилли иштирокчиларни йиғиб тест ўтказиб кўришни таклиф қилганди. Қатнашчилар инсон ҳиссиётини фақатгина кўз қисми тасвирланган суратга қараб топиши керак эди. Олимлар кўз орқали ҳиссиётни тез фарқлаш мумкинлигини аниқлади. Кутилганидек, текширувда аёллар эркаклардан кўра яхшироқ натижа кўрсатди.

Янги тадқиқотда олимлар 89000 нафар турли мамлакат вакиллари ўртасида тест ўтказди. Мутахассислар эркакларга қараганда аёллар ҳис-туйғуни кўз орқали яхшироқ фарқлашига яна бир бор ишонч ҳосил қилдилар. Бундан ташқари тадқиқот аёлларнинг бу қобилияти айнан ген билан боғлиқлигини ҳам кўрсатди.

Хусусан, аёлларда 3-хромосоманинг генетик вариантлари фикрни ўқишда муҳим аҳамиятга эга, эркакларда эса бундай эмас.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Простатит: муаммо, ташхис ва муолажа

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: