“Боруссия” финалда

Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари доирасидан ўрин олган «Реал» ҳамда «Боруссия» клублари ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Кутилган сценарий амалга оширилган бўлсада, кейинги босқичга Германия клуби йўл оладиган бўлди.

83-дақиқагача томонлар голсиз ўйин ўтказишаётганди. Месут Ўзил узатган тўпни дарвозага йўллаб, Карим Бензема ҳисобни очди. Киритилган голдан кейин «Сантьяго Бернабеу» ларзага келди. 88-дақиқада Серхио Рамос майдон эгаларининг иккинчи голини киритди. Лекин, биринчи учрашувда ўйин тақдири ҳал бўлиб улгурган экан, ушбу голлар «Реал» учун кейинги босқичга чиқиш учун камлик қилди. Шундай қилиб, финалга «Боруссия» жамоаси йўл олди. Бу футбол, унда шунақаси ҳам бўлиб туради.

Кеча тунда Испания яна бир супер тўқнашувга мезбонлик қилади. Каталониянинг “Барселона” жамоаси Германиянинг “Бавария” клубини қабул қилди.

Яна ўқинг:  “БОЛАЛАР КУНИ” БОШҚА МАМЛАКАТЛАРДА ҚАНДАЙ НИШОНЛАНАДИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: