Терлашга қарши 5 та муҳим маслаҳат

Ёзнинг иссиқ кунлари кўпчилигимизни бир муаммо ташвишга сола бошлайди – терлаш. Айниқса, қўлтиқнинг терлаши кўпинча бизни ноқулай аҳволга солиб қўйиши мумкин. Тўғри, бугунги замонавий гигиена воситалари бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. Аммо улардан жуда кўп фойдаланиш ҳам тери касалликларини келтириб чиқармоқда.

Аслида инсоннинг терлаши табиий ҳолат. Тиббиётнинг маълум қилишича, 1 сутка давомида танадан 1 литргача тер ажралиб чиқар экан. Тернинг асосий вазифаси шундаки, у тана ҳароратини бир маромда ушлаб туриб, уни қизиб кетишдан асрайди. Шунингдек, модда алмашинувини фаоллаштиради. Организмдаги токсинлар ҳам тер билан бирга чиқиб кетади. Яъни, терлаш инсон саломатлиги учун фойдали. Тер тешикчалари ёпилиб қолиши эса соғлигимизга хавф туғдиради.

Қўлтиқни бактериялардан ҳимоя қилиш, қуруқ ва соғлом сақлашнинг ҳам табиий усуллари мавжуд. Қуйида сизга бу бўйича тавсияларни берамиз.

Тозалик ва гигиена қоидаларига риоя қилиш:

Иссиқ кунларда кун давомида икки маротаба душ қабул қилиш теридаги бактерияларга қарши энг самарали кураш ҳисобланади. Ҳеч бўлмаганда қўлтиқни кун давомида икки маротаба антибактериаль совун ва илиқ сув билан ювиш керак бўлади. Терлаш асосан тери яхши нафас ололмаган вазиятда пайдо бўлади. Шу туфайли иссиқ кунларда ипак, пахта каби табиий матодан тикилган ҳаво ўтказувчи кийимларни кийинг.

Таомномага диққатли бўлиш:

Таркибида кофеин моддасини сақловчи маҳсулотлар, яъни қаҳва, қора чой, какао тер ишлаб чиқарувчи апокрин безларини фаоллаштиради. Шу сабабли, бу каби маҳсулотлардан вақтинча ўзингизни тийинг. Шунингдек, гармдори ва бошқа аччиқ маҳсулотларни, спиртли ичимликларни, тўйинтирилган ёғ-мойга бой маҳсулотларни, шакар ва ширинликларни тановул қилиш, тамаки чекиш тавсия қилинмайди.

Терининг ёғлилик даражасини меъёрида тутиш:

Тери соғлом бўлиши ва микробларга қарши тура олиши учун унинг ёғлилик даражаси меъёрида бўлиши керак. Ана шунда ҳид келтириб чиқарадиган бактериялар омон қолмайди. Терининг ҳаддан ташқари қуруқлиги унинг буриши ва унга ажин тушишига сабаб бўлса, ҳаддан ташқари ёғли терида ҳар хил тошмалар кузатилиши мумкин.

Теридаги ёғлилик даражаси меъёрида бўлиши учун иссиқ вақтларда кўпроқ

Бирор мато ёки пахтани олма сиркасига ботириб қўлтиқ остига суринг ва шу йўл орқали тозаланг. Бу турли дезодорант ёки спрейларни ишлатишдан самаралироқ.

Яна ўқинг:  Валеология сирлари. Она табиат билан уйғун яшанг

Лимон ёрдамида муолажа:

Уй шароитида амалга ошириш мумкин бўлган яна бир муолажани лимон ёдамида амалга ошириш мумкин. Лимон бактерияларни ўлдиришда жуда самарадор восита саналади. Тоза узилган лимонни икки бўлакка бўлинг. Бўлакларни олиб, бирма-бир қўлтиқ остига ишқаланг ва лимон шарбати терига сингишига қадар буни тўхтатманг. Лимон сингиб, тери қуриганидан сўнг душ қабул қилинг. Буни қўлтиқдан келадиган ҳид даражаси пасайгунига қадар ҳеч бўлмаганда ҳар куни бир маротаба бажаринг.

Озиқ-овқат содасини сув билан бирга-бир қилиб аралаштиринг. Тайёр бўлган пастани қўлтиқ остига суриб, 20-30 дақиқа қолдиринг ва ундан сўнг сув билан юқиб ташланг.

Райҳондан фойдаланиш:

Райҳон гули ҳам бактерияларга қарши самарали курашади. Унинг бир нечта баргларидан олиб душ қабул қилгунингизча бир неча дақиқа мобайнида қўлтиқ остига қўйинг. Шу йўл орқали бирор натижага эриши учун бу усулдан ҳафтада уч маротаба фойдаланиш керак бўлади.

Шу билан бирга, Ҳиндистон ва Покистондан келтириладиган ним ўсимлигининг экстракти бўлган табиий кремлардан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ним ёки маргоза (Azadirachta indica) теридаги бактерияларга қарши курашувчи самарали воситадир.

Юқоридаги тавсиялардан ташқари яна бир тавсиямиз шуки, иссиқ пайтларда душ қабул қилгандан сўнг, айниқса иссиқ душдан кейин шоша-пиша кийинманг. Танангизни яхшилаб қуритиб, кейин кийиниб олинг. Кийимларингизни, хусусан терлаган кийимни алмаштириб, ювиб туринг. Акс ҳолда, сақланиб қолган бактериялар яна танага юқиб қолади. Жуда кўп терласангиз, терлашга қарши махсус ёстиқчалардан фойдаланинг. Ва, шифокорга мурожаат қилинг!

Манба:sof.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: