Донолардан ҳаётий сабоқлар
Япон файласуфлари томонидан айтилган сабоқлар билан танишинг:
- Совуқ чой ва совуқ гуручга чидаш мумкин, аммо совуқ қараш ва совуқ сўзга чидаб бўлмайди.
- Икки қуённинг ортидан қувган, бирортасини ҳам ушлай олмайди.
- Қилич жароҳати тузалади, сўз жароҳати қолади.
- Ҳеч нарса узун тилчалик инсонга маломат тошларини ёғдирмайди.
- Кетаётган инсонни ушлаб қолма, келаётган инсонни эса ҳайдама.
- Ахмоқ инсон ўз хатосини оқлашга ҳаракат қилади, яхши инсон эса уни тузутишга уринади.
- Ўз қалбингни ўқитувчиси бўл – қалбингни сенга ўқитувчилик қилишига йўл берма.
- Бир лаҳза ҳам бебаҳодир.
- Ажойиб гулдон ҳеч қачон ёмон уста томонидан ясалмайди.
- 7 марта йиқилсанг, 8 марта тур.
- Ахмоқ инсондан хавфли душман йўқ.
- Ортиқча вазн – ортиқча ташвиш.
- Оддий бўлмаган инсонлар буюк бўла олмайди.
Хуршида Ҳусенова