“Барселона”нинг эртаги тугади(ми)?

Бу ҳафтада бутун дунё футбол ихлосмандларининг нигоҳи Европа яшил майдонларига қаратилди, десак муболаға бўлмайди. Зеро, сешанба ва чоршанба оқшомларида мухлислар узоқ кутилган учрашувларнинг гувоҳига айланишди.

23 апрель куни Европа чемпионлар лигаси ярим финал баҳслари дастлабки учрашувлари доирасида Германиянинг “Бавария” клуби сўнгги йилларда футбол оламида ўз гегемонлигини ўрнатган Испаниянинг “Барселона” жамоасини қабул қилди. Ўйин кутилганидек ҳар икки томоннинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. “Барселона” ўз услубида майдон марказида тўпга эгалик қилишга ҳаракат қилди, аммо немисларнинг майдон марказидаги ишончли ўйинлари сабабли бу услуб ўзини оқламади. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар натижасида учрашувнинг 25-дақиқасида Томас Мюллер боши билан зарба йўллаб, немис клубини олдинга олиб чиқди. Ушбу голдан сўнг “Бавария” ҳужумларни янада кескинлаштирди. Томонлар биринчи бўлимни 1:0 ҳисобида якунлаб, танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонларнинг тезкор ҳужумлари билан бошланди. Марио Гомес 49-дақиқага келиб, “Бавария”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Мюллернинг узатган тўпини “Супермарио” голга айлантирди.

Гарчи, “Барселона” тўпни керакли даражада ўзида олиб юрган бўлсада, мезбонлар дарвозаси томон йўл топа олмади. Алексис Санчес юзага келган бир нечта вазиятлардан кўнгилдагидек фойдалана олмади.

73-дақиқага келиб “Бавария”нинг голландиялик футболчиси Арьен Роббен ўйин тақдирини ҳал қилувчи голини киритди. Ўзининг заргарона юришлари билан Вальдесни доғда қолдирганча ҳисобнинг 3:0 кўринишига келишини таъминлади. 82-дақиқада бўлса, Мюллер “Барса”ни бутунлай “накаут”га учратди, 4:0.

Шу тариқа жавоб ўйини олдидан “Бавария” муҳим ғалабани қўлга киритди.

24 апрель куни яна бир супер тўқнашув, Дортмунднинг “Боруссия” ҳамда Мадриднинг “Реал” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Яна ўқинг:  Иқтидорга муносиб эътибор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: