Профилактика куни огоҳликка чорламоқда
Ҳозирги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилинишини таъминлаш, фуқаролик жамияти қуриш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бу эзгу ишни амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари зиммасига ҳам муҳим вазифалар юкланади.
Қувонарлиси, айни пайтда юртимиздаги маҳаллаларда профилактика ишларининг кенг йўлга қўйилиши натижасида ҳуқуқий тарғибот самарадорлигига, умумий жиноятларнинг камайишига эришилмоқда.
Профилактика тадбирларида, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим муассасаларида ўтказилаётган тадбирларда ўқувчиларнинг давоматини ўрганиш баробарида, тарбияси оғир, жиноятчиликка мойил ўсмирлар билан алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жиноят содир этган ёшларнинг қилмишлари кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинмоқда. Ҳар бир таълим муассаса ўқитувчилари, ота-оналар, ўқувчилар иштирок этган тадбирда ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан жазо муқаррарлиги тушунтирилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган жиноятчиликка қарши кураш ва профилактика куни тадбирлари ўзининг ижобий самарасини бериб, маҳаллаларда осойишталикни таъминланишига, ўсмир ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга эришилмоқда.
Н. МИРЗОИТОВ,
ИИВ Академияси тергов фаолияти мутахассислиги 4-ўқув курси тингловчиси